“Қуюв-механика заводи” ШКда касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар иштирокида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий 581 йиллиги ҳамда буюк шоир ва давлат арбоби Захриддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги бағишланган адабий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедов ва Ўзбек миллий акдемик драма театрининг актрисаси Раъно Ярашевалар иштирок этди. Улар иккки буюк шахснинг беқиёс илмий мерослари, юксак маънавиятга бой асарларининг бугунги кунда ёшларимизнинг тарбияси, илмий салоҳиятларини юксалтиришдаги ўрни, инсонда эзгулик ва Ватанда бўлган садоқат ҳиссини шакиллантиришдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек ўзлари сахнада жонлантирган бобокалонларимизнинг образлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашдилар. Бундан ташқари тадбирда Навоий ва Бобур ғазал ва рубойиларидан намуналар ўқилиб, куй-қушиқлари янгради.