Марказий клиник касалхонасида 8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшма қўмитаси раиси бошчилигида хамширалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Тадбир аввалида касалхона бош шифокори Прохорова Александра Петровна сўзга чиқиб барчани байрам билан муборакбод этиб, заковатчи хамшираларга омад тилади. Шундан сўнг “Заковат” ўйини бошланди. “Авиценна” ва “Гиппократ” жамоаларидан тузилган билимли, иқтидорли хамширалар бир-бирлари билан қизиқарли саволлар устида бахслашдилар. Натижага кўра “Гиппократ” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар билан бирга иштирокчилар, ва хакамлар хайъати аъзолари касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Шундан сўнг йиғилганлар хукмига байрамона концерт дастури хавола қилинди.