Мухтарама аёллар, қадрли опа-сингиллар!
Ҳурматли ҳамкасабалар!
Сизларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси ҳамда шахсан ўз номимдан баҳор фаслининг энг гўзал байрамларидан бири 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз!
Азалдан оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун буюк қадрият бўлиб келган. Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир!
Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан соҳамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўлида муносиб хизмат қилиб келмоқдасиз. Айниқса, темир йўл ривожи йўлида биз – эркаклар билан елкама-елка фаолият юритиб келаётганлигингиз алоҳида таҳсинга сазовор.
Азиз опа-сингиллар!
Ушбу байрам билан сизларни қутлар эканмиз қалбимиздаги энг эзгу тилакларни билдириб, оилангиз, яқинларингиз ва юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон, Ватанимизниннг юксак меҳри ва ардоғида бўлишингизни тилаб қоламиз!
Оилангиздан хотиржамлик, тинчлик, файзу барака аримасин!
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қутлимурат Сабиров