Айни пайтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўйича тузилган дастурга асосан, халқаро матбуот-брифинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди (https://t.me/mehnatvazirligi/9010).
"Cotton Campaign" мазкур қарорни 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилди. Илк бор ўзбек пахтасига 2009 йилда бойкот эълон қилинганди.