ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛЛАР БАЙРАМИ ХАФТАЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ГУЛДАСТАСИ
07.03.2022

АЁЛЛАР БАЙРАМИ ХАФТАЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ГУЛДАСТАСИ

 Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитасида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” деган ғоя остида “Хотин – қизларни эъзозлаш хафталиги”да турли ҳилдаги тадбирлар ўтказилди.
Мехнат жамоаларида “Аёлни эъзозлаган юрт” номли маънавий – маърифий байрам тадбирларида ўз касбининг фидоилари бўлган илғор аёллар, шунингдек, меҳнат фахрийлари байрам муносабати билан қутланди ва уларнинг 1857 нафарига эсталик совғалари тарқатилди. Бундан ташқари 1300 нафардан ортиқ аёллар иштирокида спорт мусобақаси ҳам ташкил қилинди. Ғолибларга касаба уюшмаларининг совринлари топширилди

.


“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 8-март Хотин-қизлар куни шунингдек “Наврўз” байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.
Аввало темир йўл соҳасида самарали хизматлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, қолаверса, оила мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фидойи хотин-қизлар рағбатлантирилди.
 Шундан сўнг, “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳовлисидаги боғда тадбирда иштирок этган корхона, ташкилот ва муассасалар учун ажратилган ҳудудларда ўзлари танлаб олган вилоятларнинг миллий урф-одатлари, анъаналари ва кийиниш маданияти, қолаверса, миллий таомлари билан дастурхон безатилди.
Узел раҳбарияти ва хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари билан келишилган ҳолда учта шарт бўйича ўзаро белашув ташкил этилди. Яъни 1-шартда ўзлари танлаб олган вилоятлари тўғрисида батафсил маълумот бериш, 2-шартда эркин мавзуда бадиий чиқиш ва 3-шартда эса ўзлари танлаган вилояти бўйича ташкил этилган ўтовлари, тапчанларида акс эттирилган безаклари ҳамда миллий урф-одатлари, анъаналари кўргазмаларини таъриф этиши, қолаверса, бекаму кўст қилиб безатилган дастурхонларидаги миллий таомлари юзасидан тўлиқ маълумот бериб ўтишлари шарт бўлди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар орасидан турли ҳил номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаб берди. Ғолиблар “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ва Бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ҳам пул мукофоти ва сертификатлари тантанали равишда топширилди.

 


“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда 7 та жамоа иштирок этди. Билимли, заковатли, доно аёллардан ташкил этилган жамоалар ўзларининг ақл ва идрокига суянган ҳолда барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишди. Якуний натижага кўра 1-ўринни Қарши темир йўл шифохонаси, 2-ўринни Қарши вагон депоси, 3-ўринни Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси жамоаси эгаллади. Фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга Қарши минтақавий темир йўл узели маъмурияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг совғалари топширилди.
Қарши Локомотив депоси, Қарши темир йўл таъмирлаш корхоналари касаба уюшма ташкилотлари томонидан хотин-қизлар ўртасида дартс, стол тенниси, 4х60 метр югуриш, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича спартакидалар ҳам ўтказилди. Фахрли ўринларни олган ғолибларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

.

Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун Андижон ва Қўқон шахарларидаги “Темирйўлчилар” маданият саройларида байрам тадбири ташкил этилиб тадбирда кўп йиллар самарали меҳнат қилган аёллар Худудий қўмитанинг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари касаба уюшма бошлағич ва Худудий қўмита томонидан 58 нафар ишчи аёлларга, 12 нафар пенсионер аёлларга қимматбахо эсдалик совғалар, 90 нафар ишчи аёлларга пул мукофотлари, 9 нафар бемор бўлган ишчи аёлларга, 7 нафар ёлғиз пенсионер аёлларга манзилли ёрдам кўрсатилди. 10 нафар аёлларни Бухоро шаҳрига туристик саёхатга юборилди. 250 нафар аёллар Қўқон шаҳридаги мусиқали драмма театрига комедик театр томошасига таклиф этилди.


 Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Бухоро, Навоий ва Самарқанд ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар хотин-қизлар жамоалари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича “Аёллар спартакиадаси” мусобоқалари ташкил қилинди.
Муросасиз, тенг курашларга бой тарзда, қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу спорт мусобақаларининг ғолиблари Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғаларини қўлга киритдилар.


 
Қўнғирот минтақавий темирйўлчилари касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси ва тасарруфидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкилотлари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган 339 нафар ҳотин қизларга эсдалик учун қиммат баҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари “Ҳотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” муносабати билан жами 247 нафар ҳотин-қизлар иштирокида волейбол, дартс, шахмат-шашка, югуриш, каби спорт мусобақалари ҳамда билимларини синаш мақсадида спорт бўйича тест савол-жавоблари ўтказилди. Спорт тадбирларга касаба уюшма ҳисобидан жами 5 млн.220 минг сўм миқдорида


271
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна