ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХЎЖАКЕНТДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
01.03.2022

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ходимлари, айниқса, аёллар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишни ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси Хўжакент дам олиш масканида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан унитар корхона тасарруфидаги корхоналарда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида соғломлаштириш ва оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда корхонада хизмат қилаётган хотин-қизлар стол тенниси, волейбол спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.
Стол тенниси бўйича беллашувда Фуқаро иншоотлар қуриш филиали ходимлар сектори нозири Абдурайимова Шахноза 1-ўринни, Махсус механизациялашган йўл станцияси шартномалар бўлими техниги Хаджамкелдиева Зулфия 2-ўринни, Гидротехник иншоотлар қуриш дирексияси иқтисодчиси Расулова Ёқутхон 3-ўринни эгаллашди.

256
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна