Темирйўлчилар маданият саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Қўприкқурилиш” трести унитар корхонасида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган фидойи, лобар, доно хотин-қизлар меҳнатини қадирлаш ва уларни муносиб рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси бошқаруви ўринбосари Ў.Ахмеджанов, Хотин-қизлар масалалари бўйича Бошланғич ташкилот раиси Л. Рахимбабаева, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаев ҳамда корхона ва отрядларда меҳнат қилиб келаётган аёллар иштирок этди.
Анжуман аввалида сатира театрининг таниқли актёри Бекзод Шайматов ўз репертуаридаги опералардан монологлар ўқиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Шундан сўнг,Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаев сўзга чиқиб, барча аёлларни байрам билан самимий қутлади.
Тадбир сўнггида“Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ва унга қарашли отрядлардамеҳнат қилиб келаётган 29 нафар лобар ва дилбар хотин-қизларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятининг Вагонларни техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиалининг Касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона хотин-қизлари учун байрам тадбири уюштирилди. Унда концерт дастури ва аёл ходимлар орасида турли миллат рақслари ижроси бўйича энг чиройли рақс соҳиблари аниқланди. Шунингдек, ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ҳам ташкил этилди.
Корхона Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 50 нафарга яқин корхона хотин-қизлари иштирок этди. Тадбирда дастлаб Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Илхамов сўзга чиқиб, темирйўлчи опа-сингилларимизни байрам муносабати билан муборакбод этди Тадбирда хотин-қизлар ўртасида ўтказилган танлов ва мусобақаларда ғолиблар аниқланиб, иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари берилди.
Бундан ташқари 16 та филлаларда ишлаб келаётган аёл ходимларимизга корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмиталари томонидан байрам совғалари берилди.