ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР
09.03.2022

2022 йил 7 март куни “Тошкент механика заводи” АЖ да тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда корхона бошқарув раиси-бош директори З.Исоков, корхона бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ташниязов сўзга чиқиб корхона аёлларини табрикладилар. Байрам тадбирида аёллар ўртасида ўтказилган спартакиада ғолиблари ҳам тақдирланди, 410 та аёлларга корхона раҳбари томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.


 
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Касаба уюшма кўмитаси ва корхона рахбарияти томонидан корхонанинг 130 нафар аёл ишчи-ходимлари ва 10 нафар ёлғиз, кам таъминланган, ногирон пенсионер аёлларига қимматбахо совғалари топширилди. Байрам муносабати билан корхонанинг ёшлари томонидан видеороликлар такдим этилди.


 
“Эйваликмахсустемирбетон” УК касаба уюшма қўмитаси бир гуруҳ аёлларни байрам билан муборакбод этиб, уларга эсталик совғалари тақдим этилди. Шунингдек хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури буйича мусобақа ҳам ўтказилди.

 

“Қуюв-механика заводи” ШКда корхона хотин-қизларнинг меҳнати, корхона ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилди. Уларига корхона раҳбаряти ҳамда касаба уюшмаси фахрий ёрлиғи, гул даста ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Тантанада Темирйўлчилар маданият саройи бадиий жамоалари ва хонандалари томонидан тайёрланган байрам мусиқий дастури намойиш этилган мусиқий дастур тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият, ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

“Андижон механика заводи” ШКда байрам муносабати билан куй-қўшиқлар садоси, тўкин дастурхон атрофида байрам тадбири ташкиллаштирилиб, дошқозонда баҳор таомларидан бири сумалак пиширилди. Унда Андижон, Пахтабод, Тўрақўрғон бўлимларидаги барча аёллар ва нафақахўрлар таклиф қилинди. Тадбирида аёлларга хос бўлган беллашувлар ҳам ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонаси, Тошкент темирйўл техникуми ҳамда Марказий темирйўл маданият саройи биргаликда байрам тадбирини ташкил этдилар. Унда ўқувчилар томонидан оналар, аёллар шаънига бағишланган шеълардан наъмуналар келтириб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссаси асосидаги сахна кўринишини намойиш этдилар. Тадбир сўнггида Темирйўлчилар маданият саройининг ансамбль жамоаси томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

307
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна