ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛ ЖАМИЯТ ГУЛТОЖИ
04.03.2022

Бугунги кунда жамиятимиз қошида 14 мингдан зиёд аёллар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бинобарин, жамият тараққиётини хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки улар жамиятдаги фаолиятидан ташқари, оиласини асраб-авайлаш, соғлом авлодни вояга етказиш учун маъсулдирлар.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фаоллар залида байрам тадбири ўтказилди.



Унда Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи В.Тўхтаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари М.Розиметов, Махсус хизмат бўлими бош мутахассиси Д.Довгалюк, шунингдек, Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Умарова аёлларни байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилади. Бошқарманинг ҳар бир бўлимида фидоийлик билан узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган хотин-қизлар Касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, Жамият бошқарма ва бўлинма аёллари ўртасида “дартс” спорт мусобақаси уюштирилди. Мусобақада аёллар ўз маҳоратини, меганлигини намоён қилишди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган мусобақанинг якуний натижаларга кўра,1-ўрин Йўл хўжалиги бошқармаси муҳандиси Х.Аҳмедова, 2-ўрин Ўзтемирйўлҳисобмаркази муҳандиси Д.Дўстмуҳамедова ва 3-ўрин Статистика ва ҳисоб бошқармаси техниги В.Султановская эгаллади.
Мусобақа сўнггида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

336
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна