“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг энг катта ташкилотларидан бири бўлган Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбарияти бошчилигида Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖ билан хамкорликда ишчи-ходимларга байрамона кайфият улашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 72 нафар ишчи – ходимлар учун республикамизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлган “Хива” шаҳрига саёхати уюштирилди.
Улар аввало, Урганч шаҳрини диққатга сазовор жойларини томоша қилиб, шундан сўнг Хива шаҳрига йўл олишди. Дастлаб “Ичан Қалъа” ноёб меъморий ёдгорлик мажмуасига боришди. Улар у ердаги Хоразм халқ меъморчилигининг буюк намунаси бўлган ёдгорлик обидаларидан “Қадимги Хоразм” музейи, “Кўхна Арк” саройи, “Оқ шайх бобо” тепалиги, “Хон қозихонаси” интеръери, “Ислом Хўжа” минораси, “Жума масжид” Хоразм ёғоч ўймакорлиги музейи, “Хоразм табиати” музейи, “Абдуллахон” мадрасаси, “Хоразм ҳунармандчилиги” музейи, “Тош ховли” саройи, Озод ва обод ватан экспозициясини завқланиб томоша қилишди.
Сайёхатдан маънавий хордиқ чиқарган темирйўлчилар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изхор қилган ҳолда, келгусида Республикамизнинг бошқа тарихий шаҳарларига ташриф буюриш таклифини ҳам билдиришди.