ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

НАВРЎЗ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖОЙЛАРДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
28.03.2022

НАВРЎЗ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖОЙЛАРДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қарши  темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан 2022 йил 25 март куни Қарши “Локомотив” жисмоний спорт комплексида корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлайдиган ишчи-ходимлар жамоалари ўртасида спортнинг дартс, шашка, баскетбол тўпини саватчага ташлаш, 60 метрга югуриш, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича спартакиада ўтказилди.
Спортнинг дартс тури бўйича 1-ўринни Қарши Локомотив депоси фарроши М.Рузибоева, шашка тури бўйича 1-ўринни Қарши станцияси иқтисодчиси А.Зокирова, баскетбол тўпини саватчага ташлаш тури бўйича 1-ўринни Қарши электр таъминоти корхонаси ЭХМ оператори Ю.Баходирова, 60 метрга югуриш тури бўйича 1-ўринни Қарши Локомотив депоси муҳандис иқтисодчиси Ж.Элчиев, стол тенниси тури бўйича 1-ўринни Қарши Локомотив депоси машинист ёрдамчиси А.Тоғаев, волейбол тури бўйича 1-ўринни Қарши Вагон депоси жамоаси эгалладилар. Барча ўринларни эгаллаган иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ва Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси эса 26-март куни Когон шаҳрида жойлашган “Орзу” спорт мажмуасида темир йўл корхона, ташкилот ва муассасаларининг 84 нафар ишчи-ходимлардан тузилган 12 та жамоа ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Натижаларга кўра 1-ўринни Бухоро йўл хизмати устахонаси жамоаси, 2-ўринни 17-сон йўл машиналар станцияси жамоаси ҳамда 3-ўринни Тинчлик Локомотив депоси ишчи-ходимлари эгалладилар. Спорт мусобақаси сўнгида ғолиблар ва фаол қатнашган иштирокчилар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқаруви касаба уюшма қўмитаси томонидан 25-27 март кунлари “Хўжакент” пансионатида темирйўлчи оилалари ўртасида бир қанча спорт турлари бўйича оилавий спартакиада ташкиллаштирилди. Натижаларга кўра стол теннис бўйича (аёллар ўртасида) 1-ўринни Ахборот-хисоблаш марказидан Н.Зубкова, (эркаклар ўртасида) 1-ўринни Стратегик ривожлантириш бошқармасидан Р.Султонов, дартс бўйича 1-ўринни ишларни бошқариш дирекциясидан Ш.Каримжоновалар эгалладилар. Шунингдек, мини футбол ва арқон тортиш бўйича ҳам ғолиб жамоалар аниқланиб, касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

284
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна