ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“МОХИР ОШПАЗЛАР”
19.03.2022

“МОХИР ОШПАЗЛАР”

19 март куни “Наврўз” умумхалқ байрами мунособати билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Мохир ошпазлар” кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик танловда 21 та жамоа иштирок этиб моҳир ошпазлар томонидан бир неча хил ош турлари тайёрланди ва комиссия аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.
Кўрик танлов натижаларига кўра 1-ўринни Навоий алоқа ва ишорат масофаси корхонаси жамоаси, 2-ўринни Бухоро темир йўл масофаси корхонаси жамоаси, 3-ўринни Самарқанд алоқа ва ишорат масофаси корхонаси жамоаси эгалладилар.
Ғолибликни қўлга киритган жамоалар пул мукофоти билан тақдирландилар ҳамда кўрик танлов иштирокчиларига узел раҳбарияти ва Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

223
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна