БАҲОР БАЙРАМИДА САЁХАТ
“Ўзтемирйўлмаштамир” касаба уюшма қўмитаси томонидан 40 кишидан иборат бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига Наврўз байрами муносабати икки кунлик саёхат ташкил этилди. Унда саёхатчилар ўз тарихига эга бўлган Бибихоним Жоме масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шохи Зинда мажмуаси, Хўжа Дониёр мақбараси ва Регистон майдонидаги Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасасини тамоша қилиш билан бирга, Республикамизнинг биринчи президенти Ислом Каримов қабри, Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгохини ҳам зиёрат қилишди.
Худди шундай саёхат Урганч ва Хива шаҳрига Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли Ховос узели ва Тошкент юк вагон депосининг жами 34 нафар ишчи-ходимлари учун “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖ нинг дастури асосида ташкил этилди.
Самарқанд вилояти бўйлаб шунингдек, Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига 35 нафар кексалик гаштини сураётган пенсионерларга Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан зиёрат туризими уюштирилди.