ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АМАЛИЙ-УСЛУБИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
16.03.2022

АМАЛИЙ-УСЛУБИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ходимлари “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Қўнғирот минтақавий темир йўл узели УК тизимидаги корхоналарда ходимларнинг меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатдилар.
Улар Урганч Локомотив депоси, Урганч сигналлаштириш ва алоқа масофаси ва темир йўл масофаси корхоналари, Урганч шифохонаси, Урганч экскаватор ва UzXCMG корхоналарига ташриф буюриб, касаба уюшма қўмитаси ҳамда корхоналар ходимлари иштирокида ташкилотлар томонидан 2021 йил давомида қилинган ишлар, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, ташкилий, маданий-маърифий ишларнинг тўғри йўлга қўйилганлиги ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси таъминланиши, аёллар ва ёшларга яратилган имкониятлар бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш орқали комплекс тарзда ўрганиб чиқдилар. Ўрганиш жараёни Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2020 йил 09 октябрдаги 19-22 “с”-сонли Раёсат қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотларда фаолият юритадиган меҳнат инспекцияларининг ягона Низоми” талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича жамоатчилик назорати олиб борилиши юзасидан тузилган саволномадан фойдаландилар.
Тармоқ касаба уюшмасининг ходимлари Федерация Кенгаши томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, иш юритишни тўғри ташкил этиш, касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини ўрганиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, бандликка кўмаклашиш ҳамда иш ҳақларининг ўз вақтида олиниши бўйича ўрганиш олиб борилиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатдилар.

346
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна