“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ БОШҚАРМАСИДА НАВРЎЗ ТАДБИРИ
25 март куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув биносида Наврўз умумхалқ байрами муносиб нишонланди. Шу куни бошқарув бинооси ховалиси байрамона безатилиб, темирйўлчилар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Байрам тадбирида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, унинг ўринбосарлари, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, бошқарма бошлиқлари, юқори ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар ҳамда нафақадаги темирйўлчилар, соҳа мутахассислари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда Х.Хасилов сўзга чиқиб, Наврўз байрами мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлгани, халқимиз ушбу улуғ байрамни “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин” деган ғояни ўзида мужассам этган айём сифатида кенг нишонлаётганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг темирйўлчиларга шохона ош тортилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки бу йилги Наврўз байрамига катта дошқозонларда бахор таоми бўлган сумалак ҳам тайёрланди. Байрам тадбири учун алоҳида тайёрланган концерт дастури йиғилганларга бахорий кайфият улашди.