ТЕАТР АРТИСТЛАРИ БИЛАН НАВРЎЗ БАЙРАМИ
“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида ҳалқимизнинг миллий қадрятларини ўзида акс эттирган янгиланиш фаслининг энг гўзал байрами бўлган Наврўзи олам ўзига хос кўтаринки кайфият ва байрамона рухда нишонланди. Тадбир аввалида завод рахбарияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси раиси ишчи-ходимларни байрам билан самимий қутладилар.
Сўнг кўп йиллик самарали меҳнати учун ишчи-ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шундан сўнг байрамнинг бадиий қисмига навбат берилиб, Ўзбек Миллий Академик драма театри ижодкорлари Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ҳамда Ўзбекистон Давлат Сатира театри жамоаси ўзларининг чиқишларини томошабинлар эътиборига хавола қилишди, шунингдек тантанада заводнинг цех ва бўлимлари “Мохир қўллар” ижодидан намуналар тузаб, ташриф буюрган мехмонларни ҳушнуд этишди.