ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги корхоналарда жамоа шартномаларини 2021 йил давомида бажарилиши бўйича умумий йиғилиш конференцияларини ўтказиш жадвалга асосан жорий йилнинг 24 март куни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ва Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхона касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда корхона бошлиғи ўринбосари-ташишларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Н.Джаббарберганов ва Касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси раиси А.Ембергеновлар ўзларининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2021 йил давомида мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларини йиғилганлар диққатига ҳавола қилдилар. Ўтган йили давомида касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда 118 нафар киши имтиёзли равишда ўз соғлиқларини тиклагани, шундан 4 нафари корхонадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар бўлиб, уларга йўлланмалар бепул ажратилгани, ёз мавсумида болалар соғломлаштириш масканларида жами 352 нафар болаларни соғломлаштирилишига эришилгани ва бошқа шу каби амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтдилар.
Худди шундай конференция 2022 йилнинг 25 март куни “Тошкент Механика Заводи” АЖда ҳам бўлиб ўтди. Унда цех ва бўлим бошлиғлари ва касаба уюшма раислари иштирок этдилар. Аввало конференцияда корхона бошқарув раиси-бош директори З.Исоков ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ташнизовларнинг ҳисоботлари тингланди. Хусусан, корхона ишчи-ходимлариниг аризаларига биноан санаторияларга 26 дона йўлланма берилгани, 71 нафар ишчи-ходимларга Ўзбекистон бўйлаб туристик саёхат имтиёзли равишда ташкиллаштирилгани ва бошқа масалалар рақамлар асосида гапириб ўтилди Сўнгра 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилинди.