ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАЙРАМ ШУКУХИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
01.04.2022

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи”АЖ раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан корхона ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди. Тонг саҳардан завод аёллари биргаликда дошқозонда яхши ниятлар билан сумалак пиширишни бошлаб, янгиланиш фаслида юртга тинчлик-хотиржамлик, бахту-саодат, қут-барака, фаровонлик тиладилар. Байрам муносабати билан 200 нафар фаол ишчиларга совғалар таркатдилар.


 
“14-Кўприкқурилиш отряди” раҳбарияти ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қипчоқ шаҳридаги қурилиш объектида меҳнат қилаётган бир гуруҳ корхона ишчи-ходимларига Наврўз умумхалқ байрами ташкил этилиб, дошқозонларда баҳор ва байрамона таомлар тайёрланди. 23 нафар кўприкқурувчилар миллий спорт ўйинлари арқон тортиш ва бошқалар билан ўзаро куч синашдилар. Ғолиблар эса касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.


 
Қўнғирот электр таъминлаш масофасида ишчи-ходимлар ўртасида спорт турининг мини-футбол, аркон тортиш, армрестлинг, тош кўтариш каби спорт мусобоқалари ўтказилди. Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан эсдалик учун қиммат баҳо совғалари топширилди.


259
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна