ЖАМОА ШАРТНОМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШЛАР
2022 йил 29 март куни Қўқон минтақавий темир йўл узели УК рахбарияти ва касаба уюшма худудий қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун мўлжаллаб тузилган жамоа шартнома биндларининг 2021 йил давомида бажарилиши бўйича Қўқон МТУ касаба уюшма Худудий қўмита аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йиғилишга таклиф этилган делегатларнинг барчаси иштирок этиб, жамоа шартномасидаги аёлларга ва ёшларга яратилган имкониятларнинг тўла тўкис бажарилиши ва келгусида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларга йўл қўймаслик масалалари кўрилди.
Худи шу куни Марказий клиник касалхонасида ҳам айнан шундай коференция ўтказилди. Унда касалхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ю.Хошимова ҳамда бош шифокори А.Прохороваларнинг ҳисоботлари тингланди.
31 март Қарши минтақавий темир йўл узели ҳамда “Қуюв механика заводи” ШКда ҳам йиғилиш ўтказилди.
Қарши минтақавий темир йўл узели ва Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида бўлиб ўтган 2021 йилда жамоа шартномасини бажарилишига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Юлдашев ва Ўзбекистон энергетика, нефтигаз ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши юрист-консульти Ж. Бозоров, корхона ҳамда касаба уюшма қўмитаси рахбарияти, 27 нафар делегатлар қатнашдилар.
Конференцияда корхона ишчиларига яратилган меҳнат шароитлари, маиший шарт-шароитлар, меҳнат муҳофазаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш, срғликларини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида иш берувчи томонидан Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси бошлиғи С.А.Норқабилов ҳамда Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси С.Б.Қурбоновнинг ҳисоботлари тингланди.
Жамоа шартномасида белгиланган бандларнинг ўтган 2021 йилда бажарилиш бўйича амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берилди.