ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ВА МИНИ ФУТБОЛ
04.04.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ВА МИНИ ФУТБОЛ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 3-45 “с”сонли қарори ва 2022 йил 2 мартдаги “Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган спорт тадбирларини жойларда ўтказиш учун маблағ ажратиш тўғрисида”ги 3/42 “с” сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан спартакиада ўтказилди. Унда 10 та жамоадан ташкил топган жами 126 нафар ишчи-ходимлар иштирок этиб, спортнинг ҳар бир турларидан совринли ўринларни қуйидаги таркибда эгалладилар.
Арқон тортиш мусобақасида эркаклар ўртасида 1-ўринни Термиз Локомотив депоси жамоаси, 2-ўринни Термиз темир йўл масофа корхонаси жамоаси, 3-ўринни эса Термиз темир йўл электр таъминоти корхонаси жамоаси қўлга киритди.
Стритбол мусобақасида аёллар ўртасида 1-ўрин Термиз алоқа ва ишорат корхонаси жамоасига, 2-ўрин Термиз Локомотив депоси жамоасига ва 3-ўрин эса Термиз тармоқ СЭС жамоаси насиб этди.
Якка турдаги спорт турлари мусобақалардан дартс бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни Термиз вагон деоси ходимаси З. Ашурова, Эркаклар ўртасида 1-ўринни Термиз темир йўл масофа корхонаси ишчиси Э.Шодмоновлар эгалладилар.
Кегли бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни Термиз локомотив депоси ходимаси Н.Тошмурадова қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасида ўтказилган югуриш мусобақасида 1-ўринга Термиз алоқа ва ишорат корхонаси ишчиси В.Макаров лойиқ деб топилди.
Барча ғолибларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши маблағи ҳисобидан қимматбахо эсдалик совғалари ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узели ва касаба уюшма худудий қўмитаси рахбариятининг Фахрий Ёрлиқлари топширилди.
Бундан ташқари спартакиадада фаол иштирок этган 2 та жамоалар яъни Термиз алоқа ва ишорат корхонаси жамоаси “Энг яхши техник жамоаси” номинацияси бўйича ва Термиз тармоқ СЭС жамоаси эса “Энг фаол иштирокчи” номинацияси бўйича муносиб деб топилиб, уларга бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари Термиз минтақавий темир йўл узели ва касаба уюшма худудий қўмитаси раҳбариятининг дипломи ва пул мукофоти топширилди.


 
“Қуюв-механика заводи” ШК да корхона цех, бўлимларининг юздан ортиқ футбол мухлисларининг кузатувлари остида мини-футбол бўйича финал ўйинлари бўлиб ўтди. Завод бошқармаси жамоаси рақибларини ҳал қилувчи ўйинда мағлубиятга учратиб, кубокнинг омадли совриндорига айланди. 2-ўринни Механик йиғув цехи футбол жамоаси ғолиби бўлди. 3-ўринни Ярим вагонларни қуриш цехи жамоаси қўлга киритди.
Турнир натижаларига кўра номинациялар бўйича энг яхши футболчилар аниқланди. “Энг яхши дарвозабон” Қуюв цехидан Б.Шарапов, “Энг яхши тўпурар” А.Байменов,”Энг яхши футболч” Ярим вагонларни қуриш цехидан Ш.Хусанов. Ғолиблар муносиб тарзда тантанали тақдирландилар.


Локомотив ЖТСКда Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси корхона ташкилот ва муассасалари ўртасида ҳам касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан худди шундай мини-футбол ўйини ўтказилди. Унда натижаларга кўра 1-ўрин 1-сонли энергомонтаж поезди УК жамоасига, 2-ўрин Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси жамоасига ва 3-ўрин Ўзбекистон локомотив депоси Ховос узели жамоасига насиб қилди. Ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.


277
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна