ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ПАЗЗАНДАЛАР АНИҚЛАНДИ
02.04.2022

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Тошкент МТУ” УК ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ҳамкорлигида пазандалик танлови ўтказилди.

Танловда “Тошкент МТУ” УК, Тошкент технологик маркази ҳамда Тошкент алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси, Тошкент юк вагон депоси, Салар темир йўл масофаси, Тошкент темир йўл масофаси корхоналари вакилларидан иборат 6 та гуруҳ қатнашди. Иштирокчилар ўзларининг пазандалик ҳамда карвинг санъати бўйича маҳоратларини намойиш қилдилар. Танловнинг пазандалик йўналиши бўйича ҳар бир гуруҳ вакили томонидан ўзбек миллий таомларидан бири бўлган ош тайёрланди. Карвинг санъати бўйича ҳам иштирокчилар жуда катта тайёргарлик билан қатнашдилар. Ҳайъат аъзолари томонидан таом тайёрлаш ва дастурхон безатиш жараёни диққат билан кузатиб борилди ҳамда муносиб баҳоланди. Байрамона руҳда ўтган ушбу танловда “Пазандалик” йўналишида Тошкент алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси жамоаси 1-ўринни, “Тошкент МТУ” УК жамоаси 2-ўринни, Тошкент технологик маркази жамоси эса 3-ўринни қўлга киритди.


Карвинг санъати бўйича эса, Тошкент юк вагон депоси жамоаси 1-ўринни, Салар темир йўл масофаси жамоаси 2-ўринни, Тошкент темир йўл масофаси жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.


292
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна