ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РАМАЗОН — САҲОВАТ ВА МЕҲР МУХАББАТ ОЙИДИР
05.04.2022

Эзгулик, яхшилик, меҳр — оқибат туйғулари гарчи ой, кун танламасада, бироқ, Рамазон ойида қалблардаги ғуборларни чиқариб, покланиб, кимгадир яхшилик қилиш киши кўнглини равшан қилади. Мана шундай қалбларга тасалли излаган Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси  ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 40 нафар ишчиларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари “Рамазон тухфаси” сифатида тарқатилди. Оилада ёлғиз боқувчи бўлган, ижтимоий кўмакка мухтож темирйўлчилар ҳолидан хабар олиниб, оз бўлсада кўмак берилди. Бундай эътибордан ишчи-ходимларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Бу эса инсонийлик билан бир қаторда иш даражасини ошириш, ходимларнинг масъулиятини кўтариш, иштиёқини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

260
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна