Кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида электор энергияни тежаш борасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Тармоқлар ва корхоналар миқёсида энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар” ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг топшириғи юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу масала бўйича ўтказилган кўрик танлов бунинг яққол мисолидир. Корхона, ташкилотлар томонидан саралаб, Тармоқ Республика Кенгашига тақдим қилинган ҳужжатларга, ундаги электр энергияни йил давомида тежалгани тўғрисидаги маълумотлар ва қилинган ишларга асосан ғолиблар аниқланди.
Унга кўра Республика Кенгаши ижроия қўмита қарори билан 1-ўрин Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Бухоро вагон депоси бошланғич касаба уюшма қўмитасига,
2-ўрин Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Термиз вагон депоси бошланғич касаба уюшма қўмитасига
ҳамда 3-ўрин “Қуюв механика заводи” ШК бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб қилди.
Ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва пул мукофоти билан тақдирландилар.