2022 йилнинг 7-8 апрель кунлари Қўнғирот ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узелига қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ишчи ходимлар, касаба уюшма фаоллари билан биргаликда “7 апрель-Бутунжахон саломатлик куни” муносабати билан шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Юриш марофони ўтказилди.