Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, терроризм, ақидапарастлик, “оммавий маданият” каби таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга қаратилган маънавий-маърифий ишларни кучайтириш мақсадида “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасининг ишчи-ходимлари учун давра сухбати ўтказилди. Унда Бектемир тумани прокурори ёрдамчиси С.Насруллаев, Бектемир туман “Алибек” жомий масжиди имомхатиби Н.Нурматов, Бектемир тумани ички ишлар бўлими вакили Ж.Ражаповлар иштирок этиб, “Диний экстремизм ва терроризм жамият тараққиётига таҳдиди” ҳамда “Ақидапарастлик-хавфли таҳдид” ва бошқа шу каби мавзуларида сўзга чиқдилар. Йиғилганларга айниқса ёшларга терроризм ва диний экстремизм иллатларнинг охири яхшилик билан тугамаслигини ҳам қонуний, ҳам диний томондан тушунтириб бердилар.