ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“БУХОРОИ ШАРИФ”ГА САЁҲАТ
20.04.2022

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш мақсадида, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ички туризмни ташкил этиш бўйича Термиз ҳамда Қарши минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмиталари томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил 7-8 ҳамда 14-15 апрель кунлари Бухоро шаҳрига 2 кунлик жамоавий саёҳатлар ташкил этилди.
Дастур давомида жами 120 нафардан ортиқ темирйўлчилар “Етти пир”дан (Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи, Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд) зиёратни бошлаб, Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари АРК. Амир Олимхоннинг қишки саройи, Пойи Калон (Минораи Калон, Масжиди Калон, Мири Араб) мажмуаси, Тоқла-савдо мажмуалари бўйлаб саёҳат қилишиб, шаҳарнинг эски шаҳар қисмидаги Улуғбек, Абдулазиз мадрасалари, Мағоки Аттори масжиди, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Кўкалдош мадрасаси, Нодир девонбеги хонақоси, Насриддин Афанди ҳайкали тарихи билан танишдилар. Катта таассуротлар билан қайтган темирйўлчилар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарияти ҳамда “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖга миннатдорчиликларини изхор этиб келгусидаги ана шундай саёхат учун ўз таклифларини билдирдилар.
 

368
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна