ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
03.05.2022

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда нишонланаётган Рамазон ҳайити байрамини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси отрядларида фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар ҳам байрам дастурхони устида муносиб нишонлашди. 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Хасиловнинг 2022 йил 29 апрелдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрида қурилаётган ер усти ҳалқа йўли метрополитенининг 2-босқич қурилишида иштирок этаётган темирйўлчиларни Рамазон ҳайитини кўтаринки рухда муносиб кутиб олиши ва байрамни тантанали нишонлаши учун 2022 йил 2 май куни қурилиш участкаларида байрам дастурхонлари ташкил этилди. – Айни пайтда Тошкент шаҳридаги ер усти ҳалқа йўли метрополитенининг 2-босқич қурилишида ўнга яқин темир йўл корхоналарининг ишчи-ходимлари қурилиш ишларида фаол иштирок этишмоқда, – дейди “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Байрам Абдуллаев. – Ҳайит айёмининг биринчи куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Гулистон шаҳридаги қурилиш участкалари ва корхоналарнинг 700 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони тайёрланиб, ўзбек миллий таоми ош тарқатилди. Байрам дастурхонига барча ишчи-ходимлар таклиф этилди. Маълумки, 2020 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси томонидан ер усти метро линиясининг 2-босқичи бўлган 8,7 километрлик “Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасида қурилиш ишлари бошланган эди. Айни пайтда Ўзбекистон темирйўлчилари томонидан ушбу йўналишда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Белгиланган лойиҳага кўра, Тошкент ҳалқа ер усти метро йўлининг 2-босқичи Қўйлиқ бозоридан Тошкент шаҳрининг Миробод ҳамда Сергели туманидан ўтган Катта ҳалқа йўли, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчаси бўйлаб Сергели туманининг Қурувчилар чорраҳасигача бўлган ҳудуддаги 12-сонли бекатгача 5 та бекат қурилмоқда.

324
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна