ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ” УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИЛАР
02.05.2022

“МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ” УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИЛАР

 Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 199-Ф-сонли фармойишига асосан 2022 йил 30 апрель – шанба куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилиши белгиланган эди.


 Шу муносабат билан 30 апрель куни эрта тонгдан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ҳамда туманларидаги минтақавий темир йўл узелларида, корхона ва ташкилотларда, вокзал, станция, тиббиёт ҳамда ўқув муассасаларида ободлик тадбири кўтаринки руҳда бошланди. 


Шу куни фидойи темирйўлчилар касаба уюшма қўмиталари бошчилигида фаолият кўрсатадиган корхоналарини обод ва озода қилиш учун енг шимариб меҳнат қилишди. Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув биносида 1 минг 360 нафар соҳа ходимлари фаолият кўрсатаётган бўлса, ободлик ҳашарида уларнинг 1 минг 100 нафарга яқини фаол иштирок этиб, ўзларига бириктирилган ҳудудларни обод қилишди. Дарахтлар оқланди, ариқ ва зовурлар чиқиндилардан, йўлаклар эса ёввойи ўтлардан тозаланди. Тўсиқлар бўялди, бинолар ва хоналар тартибга келтирилиб, кераксиз жиҳозлар, қоғозлардан тозаланди.

 

 

Мухтасар қилиб айтганда, Жамият тасарруфидаги ҳар бир корхонада “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилган умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этган темирйўлчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзлари фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг янада обод бўлиши ва кўкаламзорлаштирилиши йўлида юзлаб, минглаб гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиб, мавжуд дарахтларга ишлов беришди ҳамда ҳудудлар обод бўлишига муносиб ҳисса қўшишди. 

 Барча минтақавий темир йўл узеллари, корхона, марказ, дирекция, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг умумхалқ ҳашаридан тушган маблағлар ихтиёрий равишда “Маҳалла” хайрия жамғармасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

279
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна