ХАЙРЛИ ИШЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН!
Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган Муборак Рамазон кунларида темирйўлчилар касаба уюшма қўмиталари фаоллари томонидан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдам ва кўмак кўрсатилди.
Хусусан, “Тоштемирйўллойиха” МЧЖ рахбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси корхонанинг 10 нафар собиқ ишчилари, ёлғиз кексалари ҳолидан хабар олиб Ҳайит айёми, хотира ва кадрлаш байрами арафасида эхсон қилдилар.
Худди шундай Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи АЖ рахбарияти касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда 300 нафар ишчи-ходимларга Ҳайит байрами муносабати билан уй хўжалиги учун ишлатиладиган чойшаблар тўплами ҳамда 10 нафар ногирон, ижтимоий-ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Термиз электр таьминоти корхонаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳам нафақага чиққан, ногиронлар, кўмакка мухтож ишчи-ходимларга манзилли озиқ-овқат махсулотларини етказдилар.