ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОТИРА МАНГУ АБАДИЙДИР!
11.05.2022

ХОТИРА МАНГУ АБАДИЙДИР!

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиб асраб-авайлаш барчамизни бурчимиздир. Шу муносабат билан темирйўл тизимидаги корхона, ташкилотларда байрам тадбирлари ташкил қилинди.
7-май эрта тонгдан “Тошкент механика заводи” АЖда барпо этилган хотира майдонидаги “Мангу олов” манументига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда бошқарув раиси З.Исоков бошчилигида барча раҳбарият аъзолари, корхонада узоқ йил фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари қатнашиб, табрик сўзларини изхор этишди. Сўнг корхона тарихи музейига ташриф буюрдилар.


 
“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси ҳамда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи АЖ касаба уюшма қўмитаси корхонада меҳнат қилаётган Афғон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ҳар бирларига 400 000 сўм миқдорида пул тақдим этдилар.


 Бундан ташқари Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Маджитова томонидан заводнинг фахрийлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғояси ва ташаббуси билан барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига саёхат уюштирилди.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси фаолллари 3 нафар Афғон урушида қатнашган фахрийлар ва 4 нафар фронт ортида хизмат қилган фахрий нафақахўрлар хонадонига ташриф буюриб, пул мукофоти ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва корхона раҳбарияти томонидан 3 нафар фронт ортида хизмат қилган фахрийларга 6 млн. сўмдан пул мукофотлари топшириб, улар холидан хабар олдилар. Шу билан бир қаторда корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ва цех, бўлим бошлиқлари корхона хотира монументига ташриф буюриб гулчамбар қўйдилар.


 
“Кўприкқурилиш” трест УК Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан нуроний ишчи-ходимларга 12 турдаги озиқ-овқат тўпламларини топширди.


“Эйвалекмахсустемирбетон” УК да уч авлод вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят депутати, Охонгарон туманидан вакиллар, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасидан меҳмонлар таклиф этилди. Афғон уруши қатнашчилари, Чернобль фожиаси иштирокчиси, нафақага чиққан фахрийларга қимматбахо совғалар ҳамда озиқ-овқат тўпламлари тарқатилди ҳамда ёшлар ўртасида спортнинг футбол бўйича мусобақа ўтказилди.


“Ўзбекистон” локомотив депосида 9 май умумхалқ байрами “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирига корхонада ўз фаолиятини олиб борган 4 нафар меҳнат фронти қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилди ва уларга байрам концерт дастури ва дастурхони ташкил қилинди.


 Худди шундай тадбир Ховос узелида ҳам ташкил қилиниб, унда 60 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига совғалар берилди. Ёлғиз ва ногирон пенсионерларнинг уйларига бориб хабар олинди


288
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна