ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА ФРОНТ ОРТИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
10.05.2022

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА ФРОНТ ОРТИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда ҳар доим Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилганларни қадрлаш, уларга маънавий ва моддий кўмак беришга катта аҳамият қаратилиб келинади.

Айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида ушбу анаъанага бўлган эътибор янада ортди. Бу йил нишонланган шонли санада Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Аббос Аппанов, Фёдор Федин ва Акмал Акромов хонадонига бориб, фахрийларнинг саломатлиги, яшаш шароитларини сўради.


 Бугунги тинчликка қўшган ҳиссаси, кўп йиллик самарали фаолияти учун уларга миннатдорлик билдирди. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган, бугунги кунда темир йўл тизимида узоқ йиллар ишлаб, айни дамда кексалик гаштини сураётган 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда 44 нафар фронт ортида меҳнат қилган ватандошларимиз бор. 2022 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Хасиловнинг 2022 йил 5 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларини ҳамда меҳнат фахрийларини рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғига кўра мамлакатимиз темир йўл тизимида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари моддий рағбатлантирилди. Қўқонлик Усмонжон ота Раҳимовнинг хонадони ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан файзли тус олди. Усмонжон ота урушнинг совуқ нафасидан омон қайтиб, “Қўқон” локомотив депосида 37 йил давомида самарали меҳнат қилган депо фахрийси ҳисобланади. Байрам муносабати билан Усмонжон отанинг хонадонига касаба уюшмалари ва депо раҳбар ходимлари ташриф буюриб, моддий рағбатлантириш мақсадида 12 миллион сўм миқдорида пул маблағларини топширишди.


 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Кудинова Евгения ҳам темир йўл соҳасида узоқ йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлардан. У “Самарқанд” станциясининг Ҳарбий ҳисобот бўлими (военно учётное бюро) инспектори бўлиб 40 йил ишлаган. Байрами мунособати билан унга ҳам 12 миллион сўм пул мукофоти, Ҳудудий қўмита томонидан эса 355 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошланғич Касаба уюшмаси томонидан 500 минг сўм пул мукофоти берилди.


 “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятида фаолият кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши катнашчиси Федин Федор Семенович ҳамда Фролов Михаил Федерович ҳам 12 миллион сўмдан, шунингдек, ушбу корхонадар нафақага чиққан 8 нафар фронт ортида хизмат қилган фахрийларга 6 миллион сўмдан пул мукофоти берилди. 


Темир йўл ўлатга қарши станциясида фаолият кўрсатган меҳнат фахрийларидан Проскудина Антонина Владимировна, Джалилов Абдугаффор Абдужабборович ҳамда Кличес Самар Насировичнинг ҳар бирига “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти номидан табрик, 6 миллион сўмдан пул мукофоти, бир даста гул берилди.

 Шунингдек, тармоқ корхоналарида узоқ йиллар фаолият кўрсатган 282 нафар меҳнат фахрийларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ҳамда 50 нафарга яқин фахрийларга эса Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳисобидан 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди Байрам арафасида уларнинг хонадонларига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди. Уларга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фронт ортида меҳнат қилган фахрий темирйўлчиларга пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар берилади. 


Бу каби байрамона тадбирлар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча ҳудудларида, хусусан, барча минтақавий темир йўл узели унитар корхоналари Касаба уюшма ҳудудий қўмиталари томонидан амалга оширилди ва темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари уйига борилиб, кексалар рағбатлантирилди. Бундан нафақадаги темирйўлчиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди ва улар бугунгидек тинч ҳамда озод Ватанимизнинг қадрига етиб яшаш бахтига ҳар биримиз муяссар бўлганимиздан янада қувонишди. Асрни қаритган, жисми ва рухи тетик, гаплари равон чиқаётган қахрамонларимиз кўп йиллар ибратли воқеаларни хотирлаб дуода бўлиб юришларига тилак билдирамиз.

319
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна