ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ
12.05.2022

ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ

Хотира– ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.

Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан 30 нафар ишчи-ходимлар, 53 нафар Афғон уруши, 4 нафар Чернобль атом электро станцияси фожиаси, 1 нафар Меҳнат фронти ва 1 нафар II-жаҳон уруши қатнашчиларини моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида Озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди. Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан 34 нафар Афғон уруши ҳамда Чернобль атом электро станцияси фожиаси қатнашчилари, ишлаб нафақага чиққан 27 нафар меҳнат фахрийлари эса эсталик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек Бухоро минтақавий темир йўл узели 239 нафар темирйўлчилар учун Тошкент, Самарқанд, Хива, Шахрисабз, Навоий ва Бухоро шаҳарларига саёхат уюштирилди. 60 нафар ишчи-ходимлар ўртасида мини футбол ўтказилди.


277
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна