ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИНГ ИЖОБИЙ МАДАНИЯТИНИ БИРГАЛИКДА ШАКЛЛАНТИРАМИЗ
16.05.2022

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни амалга оширилаётган ишлар ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациясидан ўтказиш ишларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, жарохатланишлар ва касб касалликларининг таҳлили ва уларни олдини олиш чоралари ҳамда Меҳнат шароитлари унинг умумий касб касаликлари, меҳнат жарохатлари келиб чиқишидаги аҳамияти ва нохуш ҳолатларини олдини олиш йўллари ва бошқа масалалар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. 


Тадбир Бухоро минтақавий темир йўл узели унитра корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ва Вилоят Бандлик бош бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ҳамда Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши мутахассислари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.


 Бундан ташқари Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида 2021 йилнинг “Меҳнатни муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини этиш юзасидан республика кўрик танлови”нинг 1-босқичи ғолибларининг тақдирлаш маъросими ҳам ўтказилди.
Унда Энг яхши натижаларга эришган корхона номинациясида 1-ўрин Бухоро вагон депоси, Энг яхши натижаларга эришган бошланғич касаба уюшма ташкилоти номинациясида 1-ўрин Бухоро сигнализация ва алоқа дистанциясига насиб қилди. Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис номинациясига темир йўл масофаси Бухоро корхонасининг меҳнат муҳофазаси мухандиси Н.Қосимова ҳамда Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил номинациясига сигнализация ва алоқа дистанцияси Бухоро корхонаси электромеханиги Л.Саидовалар сазовор бўлдилар.

135
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна