Кутубхона миллий мафкурани шакллантириш, жамиятда юқори маънавий қадриятларни қарор топтириш, ёшларда бой маданий меросга ҳурмат, тарихий анъаналарга, Ватанга муҳаббат, шахснинг ижодий ривожланишда ва мустаҳкам оилани шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида”ги қарорида ҳар йили 21 май кутубхоначилар куни байрамини нишонлаш белгиланди.
Шу муносабат билан 20 май куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Китоб маънавият кўзгуси” номли давра сухбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Туроб Ниёз, Тошкент темир йўл техникуми талабалари ҳамда Марказий темирйўлчилар маданият саройи ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Шу куни Қарши темирйўлчилар маданият саройида Қарши минтақавий темир йўл узели Касаба уюшма худудий қўмитасининг кутубхоначилар куни муносабати билан “Кутубхона миллий қадриятлар мезони” мавзусида маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда темирйўлчиларнинг фарзандлари ва ёш китобхонлар ҳам фаол қатнашдилар. Тадбирда кўп китоб ўқиган фаол китобхонлар ва кутубхоначилар иш берувчи ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, жорий йилда кутубхона ташкил этилганига 95 йил тўлди. Китоб фонди 13966 тадан иборат. Ҳар йили Қарши МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ва узел бошлиғи С.Норқабиловнинг буйруғига асосан ташкилотлар томонидан кутубхонанинг моддий базасини бойитиш мақсадида маблағ ажратилади. Маблағлар кутубхонани янги адабиётлар билан бойитишда ва моддий техник базасини яхшилашда сарфланади. Бугунги кунга келиб, 900 нафарга яқин китобхонлар кутубхонадан фойдаланиб келишмоқда.