ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХИЙ ШАҲАРЛАРГА САЁҲАТ ҚИЛДИЛАР
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан хар йили касаба уюшма аъзоларини туристик салохиятини ошириш, Республикамизнинг турли вилоятлари, тарихий қадамжолари билан таништириш мақсадида темирйўлчилар учун бепул туристик саёҳатлар ташкил этилади.
Шу муносабат билан, 26 май куни Андижон Наманган Фарғона вилоятларидаги темирйўл корхоналарида меҳнат фаолиятни олиб бораётган 72 нафар ишчи-ходимлар Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Зангиота зиёратгоҳи, “Magic City” ва “Tashkent City” истирохат паркларига ташриф буюришди. Қисқа муддат ичида катта ўзгаришлар билан янада чирой очган пойтахтни томоша қилганларидан сўнг, 27 май куни Хоразим вилоятига етиб келдилар. Улар “Temir yol kasaba servis” МЧЖ томонидан тузилган дастурга кўра Хива ва Урганч шаҳарларининг тарихий диққатга сазовор масканларида бўлдилар.
Худди шундай ТОШТЕМИРЙЎЛЛОЙИҲА МЧЖнинг 29 нафар ишчилари 27-30 май кунлари Тошкент-Урганч-Хива йўналиши бўйлаб саёҳат қилдилар.
“Кўприкқурилиш” трест унитар корхонаси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 27 нафар ишчи-ходимлар ҳамда 9 нафар нуроний пенсионерлар учун ҳам 24 гектар майдонда жойлашган қадимий Хива қалъасига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ишчи-ходимлар “Ичан Қалъа”, Кўҳна арк саройи, Тош-ҳовли меъморий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Хўжа, Муҳаммад Аминхон, Муҳаммад Раҳимхон мадрасалари ҳамда Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини катта қизиқиш билан кузатдилар.
Тошкент механика заводи АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Temir yol kasaba servis” кўмагида заводнинг 26 нафар ишчи-ходимларининг таклифига кўра Ватанимизнинг тарихий шаҳри ҳисобланган Самарқанд шаҳрига саёхат уюштирилди. Улар Самарқанднинг қадимий сержило меъморчилик обидалари билан танишиб чиқдилар.
Касаба уюшмалари ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган юқоридаги барча сайёҳлик тадбирларини иштирокчилар алоҳида эътироф этган ҳолда ташкилотчиларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар,
.