ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ МАСКАНЛАРИ МАВСУМГА ТАЙЁР
31.05.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ МАСКАНЛАРИ
МАВСУМГА ТАЙЁР

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида темирйўлчилар фарзандларини 2022 йилги ёз мавсумини мароқли ўтказишлари учун бошланган тайёргарлик ишлари якунига етди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раҳбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Болаларни 2022 йил ёз мавсумида соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2022 йил 10 мартдаги 3-3-сонли йиғилиш қарори ижросини таъминлаш юзасидан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. 


Болалар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини мухофаза қилиш, санитария-гигиена ҳамда карантин талабларига риоя қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Бунинг учун акциядорлик жамияти томонидан етарли маблағлар ажратилиди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари дам олиш оромгоҳларини ёзги мавсумга тайёрлаш жараёнини кўздан кечириш, мавжуд камчиликларни аниқлаган ҳолда бартараф этиш учун тизимдаги “Қибрай”, “Янги авлод”, “Бурчи-Мулло”, “Аловуддин”, “Темирйўлчи” болалар оромгоҳларига ҳамда “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсига ташриф буюриб, қурувчилар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар бердилар.


 
Хусусан, тармоқ раҳбарияти томонидан бу йилги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида оромгоҳлардаги шинам турар жойлар, дам олиш ва овқатланиш хоналари, қизиқарли адабиётлар, газета ва журналларга бой кутубхона, чўмилиш ҳавзаси ҳамда турли спорт майдончалари болажонлар учун ҳозирланди. Биноларда профилактик дезинфекция ўтказиш чоралари кўрилди.


 Сўлим табиат қўйнида жойлашган оромгоҳларда фарзандларимиз учун барча шарт-шароитлар мухайё қилинди. Бу эса ўқувчи ёшларнинг мароқли дам олиши, саломатлигини мустаҳкамланиши, спорт билан шуғулланиши, ўз қизиқиши, лаёқати бўйича билим ва кўникмаларини ошириши учун яна бир имконият яратади деганидир.


 
Юқорида келтирилган оромгоҳларда темирйўлчилар ҳамда транспорт қурувчилари ишчи-ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5420 минг нафар ўғил-қизини 12 кундан дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган темир йўл ходимларининг фарзандларига Темир йўл тизимида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ўз ҳудудларида жойлашган оромгоҳларига 680 та йўлланмалар харид қилиниши кўзда тутилган.


 
Маълум бўлишича, бу йилги мавсумининг биринчи навбати 6 июндан очилиб, охирги тўртинчи мавсум 12 августда ёпилади. Яъни 6 июнь куни “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсида болажонлар учун ёзги таътилнинг биринчи навбати бошланади. 18 июнь куни “Аловуддин”, 16 июнда “Қибрай” ҳамда 17 июнь куни эса “Янги авлод” ҳамда “Бурчи-мулло”, 23 июндан эса “Темирйўлчи” болалар ормогоҳларида биринчи мавсум бошланади.



391
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна