ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР
02.06.2022

ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР

Болалар хаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб – авайлаш, ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота – онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр – муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам муносабати билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасига қарашли Тинчлик локомотив депоси ва Зиёвуддин темир йўл масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари Бухоро-1 бекати темир йўл касалхонаси ва Самарқанд бирлашган темир йўл касалхонасида даволанаётган темирйўлчиларнинг болалари ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаб, уларга совғалар улашдилар. 

Хусусан, Бухоро – 1 бекати темир йўл касалхонасида “Болажонлар келажагимиз” номли тадбир ташкил этилди. Унда болалар бўлимида даволанаётган 15 нафар болажонлар учун қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Барча болажонларга фаол иштироклари учун совғалар тақдим этилди.


 
Самарқанд темир йўл касалхонаси болалар бўлимида даволанаётган ишчи-ходимларнинг фарзандларига Чехов номидаги рус драма театри томонидан тайёрланган томоша намойиш этилди.


Бухоро вагон депоси ҳамда 17-сон Йўл машиналари станцияси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан байрам муносабати билан темирйўлчиларнинг болалари учун болалар ўйингоҳларига, атркционларга 174 дона чипталар тарқатилди.
Бухоро ихота дарахтларини қуриш ва қўриқлаш масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан фарзанди ногиронлиги бўлган 7 нафар ишчи-ходимларга 500 минг сўмдан ёрдам пули берилди.
Бухоро локомотив депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 3 нафар кам таъминланган ва 5 нафар ногиронлиги бўлган темирйўлчилар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди.
Марказий клиник касалхона касаба уюшма қўмитаси бошчилигида болалар кунига атаб ҳар бир бўлим томонидан тарли ҳилдаги байрам тадбирлари уюштирилди. Байрам муносабати билан касаба уюшма қўмитаси томонидан 160 нафар болажонларга қизиқарли маълумотлар жамланган энциклопедия китоби совға қилинди. 


234
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна