ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ
14.06.2022

Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасидаги ишчи-ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишларини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қолаверса узел корхоналарининг ишчи- ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳамда Самарқанд узели тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларининг ишчи-ходимлари қатнашдилар.
42 нафар хотин-қизлардан тузилган 6 жамоа ўртасида бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра 1-ўрин Самарқанд электро - энергия билан таъминлаш масофаси, 2-ўрин Самарқанд темир йўл техникуми ва 3-ўрин Зиёвуддин темир йўл масофасига насиб этди.


 
56 нафар эркаклар ўртасидаги бахсларда эса 8 жамоа ичидан 1-ўрин Самарқанд темир йўл техникуми, 2-ўрин Бухоро вагон депоси (Мараканд ВТКУ маскани) ҳамда 3-ўрин Бухоро локомотив депоси (Мараканд айланма депоси) корхоналари жамоалари эгалладилар.


 
Ғолиблар Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирландилар.

 

65
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна