“Қуюв-механика заводи” ШКда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сонли “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси ва корхона раҳбарининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, корхонада фаолият олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш мақсадида корхона раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда корхона ходимларидан тузилган жами 6 жамоа иштирок этди. Қизғин ва мунозараларга бой бўлган ўйинда умумий 12 та савол ўйналиб, энг интеллектуал билимдонлар саралаб олинди. Унга кўра 1-ўрин “Техник назорат бўлими №2” жамоасига, 2-ўрин “Техник назорат бўлими №1” жамоасига ва 3-ўрин “Афросиёб” жамоасига насиб этди. Ўйин натижаларига кўра, ушбу жамолардан энг кучли билимдонлар саралаб олиниб, корхона терма жамоаси тузилади ва темир йўл корхона ва ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган якуний босқичда иштирок этиш учун юборилади. Шунингдек, корхона босқичи ғолиб ва совриндорлари 30-июнь Ёшлар куни арафасида ўтказиладиган байрам маросимида тантанали равишда тақдирланади
.