Бу йилги ёз мавсумида темирйўлчилар ҳамда транспорт қурувчилари ишчи-ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 6 минг 540 минг нафар ўғил-қизларини беш навбатда дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда минтақавий темир йўл узеллари раҳбарияти томонидан 2022 йилги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилди. Барача оромгоҳлар темирйўлчи фарзандларининг мароқли дам олиши учун шай ҳолатга келтирилди. Энди шинам турар жойлар, дам олиш ва овқатланиш хоналари, қизиқарли адабиётлар, газета ва журналларга бой кутубхона, чўмилиш ҳавзаси ҳамда турли спорт майдончалари болажонлар ихтиёрида.
Ва ниҳоят 16 июнь куни 320 нафар болажонлар “Бурчи-мулло” оромгоҳига,
17 ва 18 июнь кунлари ҳам Самарқанд вилоятидаги “Дўстлик” оромгоҳига 320 нафар соҳа фарзандлари, шунингдек, 200 нафар фарзандларимиз “Янги авлод” ҳамда 280 нафар темирйўлчилар болалари
“Қибрай” оромгоҳларига махсус бириктирилган автобусларда жўнаб кетишди. Шу билан бирга Тошкент вилоятидаги ормгоҳларга 40 нафар 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари 1-навбатда дам олиш учун имтиёзли жўнатилди. Шунингдек, 18 июнь куни Андижон вилоятидаги “Аловуддин” болалар ормгоҳида ҳамда
23 июнь куни эса “Темирйўлчи” болалар ормогоҳида биринчи мавсум бошланади.
Таъкидлаш лозимки, сафар давомида болажонларнинг ҳар бири тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар Санитария-эпидемиология маркази ҳамда узеллар Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Транспортда ички ишлар бошқармаси ходимлари, шунингдек, оромгоҳ тарбиячи ва етакчилари назоратида дам олиш масканларига хафсиз етиб олишди.