ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МУРҒАК ҚАЛБЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИЛДИ
17.06.2022

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги йилларда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук шахс этиб тарбиялаш, билим олиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг салмоқли натижаларини бермоқда. Бу борада болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, мазкур жараёнларга ҳамоҳанг равишда олиб борилаётган ишлар ҳам янги босқичга кўтарилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарияти ва Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилнинг 17 июнь куни “Имкон” реабилитация марказининг 120 нафар имконияти чекланган тарбияланувчиларига имтиёзли (бепул) асосда бир кунлик мароқли ҳордиқ чиқаришлари ва шу кунги вақтларини мазмунли ўтказишлари учун наъмунали тадбир ташкил қилинди.


Бунда биринчи навбатда болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги ходимлари томонидан назоратга олиниши учун барча шарт-шароитлар мухайё қилинди. Шу куни эрта тонгдан ташкилотчилар болажонлар ва уларга бириктирилган 70 нафар тарбиячиларни мусиқа садолари остида мултьфилм қахрамонлари ёрдамида тантанали хуш кайфият билан байрамона кутиб олдилар. Шундан сўнг улар учун тайёрланган дастурга кўра турли кўрик-танловлар ўтказилиб, Темирйўлчилар маданият саройи санъаткорлари ҳамда хаваскор болажонлар ўз концерт дастурларини хавола қилдилар. 


Кун давомида табиат қўйнида мазмунли хордиқ чиқарган ўғил-қизларга Тошкент минтақавий темир йўл узели томонидан эсдалик совғалари улашилди.

342
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна