ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КОРХОНА МАЛИКАСИ АНИҚЛАНДИ
21.06.2022

 Маълумки сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги ролларини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада темир йўл транспортида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ҳам доимо диққат марказида. 

Хусусан жорий йилнинг 20 июнь куни “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 2022 йил 1 мартдаги Н-155- сонли буйруғи ҳамда корхона директорининг 2022 йил 31 майдаги 119-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Темир йўл маликаси - 2022” кўрик-танловининг корхона босқичи ўтказилди.



Танловда корхонанинг иқтидорли моҳир қизлари 5 баллик меъзондаги таништирув, интеллектуал салоҳият, карвинг санъати ва эркин мавзу каби шартлар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди. 


Натижаларга кўра 1-ўринни умумий 76 балл тўплаган Бухгалтерия бўлими ходимаси – Дилдора Умирова қўлга киритди ва темир йўл корхоналари ўртасида ўтказиладиган якуний босқичига йўлланма олди. 2-ўрин умумий 66 балл тўплаган Ишлаб чиқариш диспечерлик бўлими ходимаси -Шахризода Жўраевага насиб қилди ва умумий 66 балл тўплаган Маъмурий хўжалик бўлими ходимаси – Шохиста Ишбоева 3-ўринни эгаллади.

353
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна