ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ МЕДИА МАРКАЗИ ЖАМОАСИ ТАҚДИРЛАНДИ
28.06.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ  АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ МЕДИА МАРКАЗИ ЖАМОАСИ ТАҚДИРЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ахборот-таҳлилий медиа маркази жамоасини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.



Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Х.Хасилов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этиб, Ахборот –таҳлилий медиа маркази жамоасини касб байрами билан табриклашди.
– Бугунги кунда мамлакатимиз темир йўл тизимида амалга оширилаётган янгиликлар, бунёдкорлик ишларини Ўзбекистон телерадио каналларида, маҳаллий ва хорижий интернет нашрларида, ижтимоий тармоқларда ҳамда босма нашрларда юксак маҳорат билан ёритилишида Жамият тасарруфидаги Ахборот – таҳлилий медиа маркази жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда, – деди Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров. – Айниқса, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан марказ журналистларини темир йўл тизимидаги ролини янада кучайтириш, уларни касбий фаолиятини ҳимоя қилишга катта аҳамият қаратилмоқда. Бу эса журналистларнинг соҳада рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб, ҳар бир воқеаликни тезкорлик билан, ҳолис ёритишга замин яратмоқда. Шу нуқтаи назардан, темир йўл тизимида олиб борилаётган янгиликларни, бунёдкорликларни, соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътиборни тарғиб этадиган қалам аҳлининг Ўзбекистон темир йўллари тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқдир.
Тадбир якунида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан Ахборот-таҳлилий медиа маркази жамоасининг ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул мукфоти берилди.

 

305
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна