ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЁШЛАР ФОРУМИ
29.06.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЁШЛАР ФОРУМИ


Жорий йилнинг 28 июнь санасида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан "Анхор-Локомотив" боғида темирйўлчи ёшларни рағбатлантиришга бағишланган “Темирйўлчилар ёшлар форуми” бўлиб ўтди.


Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар, бошқарма ходимлари ҳамда тизимида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари, фаол темирйўлчилар, давлат ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
 Тадбирга сўзга чиққанлар тармоқни янада ривожлантиришда, кўп қиррали ва мураккаб вазифаларни амалга оширишда замонавий фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ғайрат ва шижоатли, интеллектуал салоҳиятли, юксак маънавиятли, ватанпарвар ёш кадрларга эҳтиёж борлигини ва келажак ҳам ана шундай ёшлар қўлида эканини айтиб ўтишди.
Анжуман давомида шу кунга қадар соҳада самарали фаолият юритаётган истиқболли ёш кадрларни танлаш ҳамда ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида поездлар ҳаракати билан боғлиқ мутахассисликлар ўртасида “Энг фаол ёш мутахассис” танловини ўтказилди. 35 ёшгача бўлган темирйўлчилар ўртасида ўтказилган ва 7 та соҳани ўз ичига қамраб олган танлов – ташишларни ташкил этиш, юк ташиш, йўл хўжалиги, локомотивлардан фойдаланиш, вагон хўжалиги, алоқа ва сигналлаштириш, электр таъминоти соҳалари бўйича самарали ташкил этилиб, “Темирйўлчилар ёшлар форумида” 1-ўрин соҳиблари Жамият раҳбариятининг фахрий ёрлиғи, статуэтка ва 4 ярим минг сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирландилар. Шунингдек, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимда самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ ёшлар етакчилари қимматбахо ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Т

249
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна