ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЗУККО КИТОБХОН–2022” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
05.07.2022

“Қуюв – механика заводи” шўъба корхонасида Касаба уюшма қўмитаси ҳамда ёшлар иттифоқи томонидан “Зукко китобхон-2022” кўрик-танлови ўтказилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғи ижросини таъминлаш ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилган танловда иштирокчилар 4 та шарт бўйича беллашишди.
Хайъат аъзолари иштирокчиларнинг китоб мутоаласи бўйича билимларини синаб, танлов ғолибларини аниқладилар. Унга кўра Ходимлар бўлими катта инспектори З.Н.Алимова 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Назорат устаси А.Т.Исломов ҳамда ходимлар бўлими инспектори Г.Н.Турабоевага, 3-ўрин Б.Х.Синдоровга насиб этди. Кучли учликдан қурилиш ва таъмирлаш цехи устаси Д.Ўринов жой олди.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

252
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна