ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
11.07.2022

ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.



“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси в.б. Х.Хасиловнинг буйруғига биноан Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени қурилишида иштирок этаётган темирйўлчиларни Қурбон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда муносиб кутиб олишини таъминлаш мақсадида 9 июль куни “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг Ишчи таъминот бўлими томонидан пойтахтимиздаги 4 та темир йўл корхонасида ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, қозонларда ўзбек миллий таоми ош тайёрланди.


 
Пойтахтимиздаги ҳамда Бухоро ва Хоразм вилоятидаги темир йўл корхоналарида хусусан, тармоқнинг 15 та корхонасидан 1800 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳмон қилинди. Бир сўз билан айтганда ўзида инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат каби анъана ва қадриятларни мужассам этган улуғ байрамни темирйўлчилар катта мамнуният билан кутиб олишди.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва тасарруфидаги минтақавий темир йўл узелларининг Касаба уюшма ҳудудий қўмиталари томонидан Қурбон ҳайити кунлари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган темирйўлчи оилаларга,  пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларга хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

309
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна