ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

"БУРЧИ-МУЛЛО" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИ
20.07.2022

“БУРЧИ-МУЛЛО” БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИ

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳи 1976 йилнинг август ойида илк бора ўзининг меҳмондўст дарвозаларини очди.


Оромгоҳ Тошкент шаҳридан 110 км узоқлиқда Бўстонлиқ тумани, Янги қўрғон қишлоғида, Чорвоқ сув омбори, атрофидаги энг чиройли тоғ этакларидан бирининг ён бағрида жойлашган бўлиб, олма, ёнғоқ, олча, ўрик, гилос дарахтлари ва гуллар кўп бўлган муҳташам Чимён тоғлари билан ўралган ажойиб жой.
Оромгоҳ ҳар бир навбатда 320 нафар болаларни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, жами бир мавсумда оромгоҳ 1280 нафар жажжи дам олувчиларни қабул қилади. Болаларнинг ёшига қараб 35-40 кишидан иборат гуруҳларга бўлинади.


2022 йил ёзги мавсумда болалар, тарбиячи ва етакчи учун барча қулайликларни таъминлайдиган 8 та янги, тўлиқ таъмирланган павилионлар болалар майдончалари, ховуз, замонавий ҳаммом ва душ хоналари, футбол майдонидаги мухлислар учун янги соябон ва трибуналар ҳозирланди. Темирйўлчиларнинг фарзандлари спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун бадминтон, сакраш арқонлари, ҳалқалар, шахмат, шашка ва тўплар мухайё қилинган бўлиб, футбол, волейбол ҳамда стол теннис бўйича спорт секцияларининг иши ташкил этилган. Рақс тўгараклари, ёш рассом, “моҳир қўллар” тўгараклари ҳам йўлга қўйилган. 400 дан ортиқ ўзбек ва рус тилларидаги, 70% лотин ёзувидаги китоблар, замонавий ўзбек ва хорижий адабиётлар, эртак, шеър, мақоллар, маталлар тўпланган китоблар ва турли ҳилдаги энциклопедиялардан ташкил топган фондига эга бўлган кутубхона ўз фаолиятини олиб бормоқда. 
“Манавият ва маърифат” майдонида ҳар куни болалар учун маърузалар, рус ва ўзбек тилларида қизиқарли ҳамда мазмунли фильмлар намойиш этилмоқди. 
Юқори малакали ходимлар болаларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда ишни режа асосида ташкил этишмоқда. “Team building”, “Флешмоб, оммавий рақс ва саҳнали чиқишлар”, “Янги Ўзбекистон ёшлари”, “Қизиқарли экспресс”, “Фантастик кино либослари”, “Клиплар танлови”, “Робинзон куни”, “Нептуп куни”, “Рақслар танлови”, “Етакчилар танлови” ва албатта ҳар куни DJ билан оташин дискотека ва бошқалар режа асосида ўтказилмоқда.

Мавсум бошидан бошлаб оромгоҳда 960 нафар болалар соғломлаштирилди. Ҳозирги вақтда яъни 15-26 июль кунлари оромгоҳда учинчи навбатда 320 нафар болалар дам олишмоқда.

421
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна