ҚЎНҒИРОТ САНАТОРИЙ-ПРОФИЛАКТОРИЙСИ
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсон этиб вояга етказиш, уларни истиқлол ғоялари ҳамда она Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар руёбга чиқарилмоқда. Юртимизда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш йўналишида янгича ёндашув жорий этилди. Бугинги кунда юртимизда болажонларнинг ёзги таътилда мароқли ҳордиқ чиқариши бароварида, билимини янада мустаҳкамлаб олишлари учун учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбарияти ва Касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси ўртасидаги 2022 йил 11 апрел кунги 197-сонли “Болаларни 2022 йил ёз мавсумида соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қўшма буйруғи асосида Қўнғирот санаторий-профилакторийсида ёз мавсумида болаларнинг дам олишини таъминлаш мақсадида мавсумда 5 навбатда фаолият юритилиши соғломлаштириш муддати 12 кун қилиб белгиланган.
Бугунги кунда 1 августдан 12 августга қадар профилакторийда тўртинчи мавсум бошланган бўлиб, жами 100 нафар болалар дам олмоқдалар.
Мавсумда “Локомотив” МЖСК Қўнғирот филиали томонидан тасдиқланган жадвал асосида болаларнинг ҳаёти, соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиши ва тайёргарлик даражасини ошириш, улар билан мавсум давомида болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида мусобақалар ва бошқа тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Соғломлаштириш масканида болалар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шинам турар жойлар, дам олиш ва овқатланиш жойи, қизиқарли адабиётларга бой кутубхона, чўмилиш ҳавзаси ҳамда спорт майдончалари болажонлар иҳтиёрида.
Шунингдек, болаларнинг соғлиғини малакали тиббиёт ходимлари доимий назорат қилиб туришади. Қўнғирот тармоқ санитария эпедимиологик станцияси томонидан ёз мавсуми давомида профилакторийда санитария ҳолатини ва уларни сифатли ичимлик суви ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини доимий назорат остига олган. Яна шуни таъқидлаш керакки, профилакторий ҳар бирига ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган педагог-тарбиячи, етакчи, тўгарак раҳбарлари ходимлари жалб этилган. Тиббий ходимлар болаларнинг сиҳат-саломатликларини назорат қилиб боришади. Тарбиячилар болажонларни турли туман қизиқарли ўйин мусобақаларга жалб этишса, ошпазлар уч маҳал мазали таомларни узлуксиз тайёрлаб беришади.
Мухтасар айтганда соғломлаштириш маскани фарзандларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқариши ва жисмоний чиниқиши билан бирга, билимларини янада бойитишлари учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, болалар дам олиш билан биргаликда янги дўстлар орттириб, қалблари бир олам завққа тўлиб, янги ўқув йилини катта таассуротлар билан бошлашади.