КAСБ БAЙРAМИ МУНОСAБAТИ БИЛAН СПОРТ МУСОБAҚAСИ ТAШКИЛ ЭТИЛДИ
2-август куни “Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган йигирмадан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган юз нафарга яқин ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг шашка, дарст, кегли, волейбол ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клуби раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган мусобақаларда иштирокчилар спортнинг ҳар бир тури бўйича ғолиблик учун кескин кураш олиб боришди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра энг кучли темирйўлчилар сараланиб, ғолиблар аниқланди.
Якуний натижаларга кўра мусобақада 1-ўринни Темир йўл мониторинг ва диагностика маркази ишчи-ходимлари эгаллашди. 2-ўрин “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси жамоасига насиб етди. Кучли учликдан “Тошкент-механика заводи” акциядорлик жамияти ходимлари жой олди.
Қизғин баҳслар асосида кечган мусобақаларда ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар Республика Кенгаши дипломи, медаллар ва совғалар билан тақдирландилар.