ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОДАМ САВДОСИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ
29.07.2022

ОДАМ САВДОСИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Жорий йилнинг 28 июль куни ўтказилган ушбу йиғилиш Термиз МТУ раҳбарияти ҳамда Термиз МТУ касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси билан ҳамкорликда Термиз локомотив депосининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2022 йил 24 июндаги БМ-17/887-сонли ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгашининг 2022 йил 24 июнь кунидаги 17/143-сонли топшириқ хати юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унга Термиз МТУ тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бўлим ва участка бошлиқлари, мухандис-техник ходимлар ҳамда ишчи-ходимлари таклиф этилди.
Тадбирда Термиз МТУ бош мухандиси Т.Хамраев ва Термиз МТУ бошлиқ ўринбосари Т.Х.Қулбоевлар сўзга чиқиб, мавзу бўйича узоқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар билан индивидуал сухбатлар ўтказиш орқали уларнинг хорижда одам савдоси қурбони бўлиш эҳтимоли бўлиш ҳолатларини олдини олиш ҳақида гапириб ўтдилар. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимлар билан кенгайтирилган йиғилишларда тушунтириш ишларининг олиб борилаётганлиги ва шу билан бирга жойларда огоҳлантирувчи тадбирларни ўзтказиб борилишини таъминлаши юзасидан ўз фикр мулохозаларини билдириб ўтдилар.

330
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна